Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

Халқаро форумда Италиянинг КРЕА раҳбарияти билан музокаралар

Халқаро форумда Италиянинг КРЕА раҳбарияти билан музокаралар
Форум қизғин ва мазмунли муҳокамалар руҳида ўтмоқда. Унда қишлоқ хўжалиги соҳасидаги долзарб масалалар, уларнинг ечимлари муҳокамалар марказида бўлиб турибди. Айниқса, тадбир турли учрашувларга бой бўлмоқда. Шундай учрашувлардан бири Италиянинг КРЕА ташкилоти президенти, профессор Андреа Рокчи ҳамда Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази директори ўринбосарлари Ойбек Омонов ва Акмал Тўлановлар ўртасида бўлиб ўтди. Учрашувда асосий эътибор тупроқ шўрланишининг олдини олиш, шўр ва қурғоқчиликка чидамли экин навларини яратиш, шунингдек қаттиқ буғдой навлари селексиясида ҳамкорлик қилиш масалаларига қаратилди. Томонлар ушбу йўналишларда илмий тадқиқотларни кучайтириш, инновацион ечимларни амалиётга жорий этиш ва қўшма лойиҳаларни амалга ошириш бўйича фикр алмашди. Учрашув якунида ҳамкорликни изчил давом эттириш бўйича келишувга эришилди. Миллий марказнинг расмий саҳифаларини кузатиб боринг. WЕБ | Телеграм | Инстаграм | Факебоок | Ёутубе

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.