Халқаро ҳамкорлик

Бугун Миллий марказ директори Ш. Отажонов Бирлашган миллатлар ташкилотининг озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО)нинг халқаро экспертлари ва ташкилотнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси вакилларини қабул қилди.
Учрашувда томонлар Ўзбекистонда қишлоқ хўжалигини механизациялаш стратегиясини ишлаб чиқиш бўйича таклифлар ва амалга оширилаётган ишларни муҳокама қилди.
Экспертлар ушбу стратегияни ишлаб чиқишда Миллий марказ тизимидаги Қишлоқ хўжалигини механизациялаш илмий-тадқиқот институтининг имкониятлари ва амалга оширилган илмий лойиҳалар билан яқиндан танишиш истагини билдирди. Шундан сўнг илмий муассаса раҳбари Р. Худойқулиев экспертларни институт фаолиятига оид маълумотлар билан таништирди.
Учрашув сўнггида Миллий марказ директори мамлакат аграр соҳаси илмини ривожлантиришда яқиндан ҳамкорлик қилаётгани учун ташкилот вакилларига ўз миннатдорлигини билдирди.
Wебсите Телеграм Факебоок ЁуТубе Инстаграм