Халқаро ҳамкорлик доирасида агротехнологик мониторинг ишлари амалга оширилди

Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази тизимидаги Қорақалпоғистон деҳқончилик илмий-тадқиқот институти тажриба хўжалигида Хитойдан келтирилган МГ-26 ғўза навининг ўсиш ва ривожланиш ҳолатини ўрганиш, шунингдек, агротехник тадбирларнинг бажарилиш сифатини баҳолаш мақсадида хитойлик мутахассис иштирокида дала мониторинги ўтказилди.
Ташриф давомида институтнинг 20 гектар тажриба майдонида парваришланаётган МГ-26 навининг вегетация жараёни, кўчат қалинлиги, фенологик ривожланиш кўрсаткичлари ҳамда агротехник тадбирларнинг амалдаги ҳолати батафсил таҳлил қилинди. Кузатувлар асосида навнинг маҳаллий тупроқ-иқлим шароитига мослашув даражаси ва ҳосилдорлик салоҳиятига оид дастлабки хулосалар юзасидан фикр алмашилди.
Мазкур ташриф Қорақалпоғистон шароитида хорижий селексия ютуқларини илмий асосда синовдан ўтказиш, илғор агротехнологияларни амалиётга кенг жорий этиш ҳамда пахтачилик соҳасида халқаро илмий ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқиш йўлидаги
Миллий марказнинг расмий саҳифаларини кузатиб боринг.
WЕБ | Телеграм | Инстаграм | Факебоок | Ёутубе