Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

Халқаро ҳамкорлик йўлида муҳим учрашув!

Халқаро ҳамкорлик йўлида муҳим учрашув!
Бугун Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази тизимидаги Қишлоқ хўжалиги соҳаси кадрларининг малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш институти директори Рустам Низомов "Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги" (ЖИКА) ташкилоти вакиллари билан учрашув ўтказди. Институт фаолияти, шунингдек, қишлоқ хўжалиги соҳаси мутахассисларининг билим ва кўникмаларини оширишга қаратилган замонавий лойиҳалар ҳақида меҳмонларга батафсил маълумот берилди. Учрашув давомида ЖИКА томонидан амалга оширилаётган малака ошириш дастурлари, мутахассисларни хорижий давлатларда ўқитиш ва тажриба алмашиш имкониятлари муҳокама қилинди. Шунингдек, ушбу йўналишларда институт билан самарали ҳамкорликни йўлга қўйиш масалалари кўриб чиқилди. Якунда томонлар ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада ривожлантириш, икки томонлама турли йўналишларда "Каталог" лар яратиш япониялик профессорларни малака ошириш курсларига жалб қилиш орқали уларнинг тажрибаларини мутахассисларимизга ўргатиш, ҳамкорликда қисқа муддатли тренинглар ташкил этиш ҳамда бир қатор қўшма лойиҳаларни амалга ошириш бўйича келишувга эришдилар. Миллий марказнинг расмий саҳифаларини кузатиб боринг. WЕБ | Телеграм | Инстаграм | Факебоок | Ёутубе

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.