ХАЛҚАРО ҲАМКОРЛИК

Жорий йилнинг 7-август куни Қишлоқ хўжалигини механизациялаш илмий-тадқиқот институти раҳбарияти томонидан ЭСКАП-КСАМ вакиллари Марко Силвестри ҳамда Нанжинг қишлоқ хўжалигини механизациялаш институти раҳбарининг ўринбосари Қианг Ли билан ЗООМ платформаси орқали мулоқот ташкил қилинди.
Музокара давомида технологик жараёнларни рақамлаштириш, халқаро ташкилотлар томонидан эълон қилинаётган лойиҳаларда биргаликда иштирок этиш, ходимларимиз томонидан ёзилган илмий мақолаларни “Скопус” ва “Wеб оф скиенке” базасида индексацияланадиган журналларда чоп этиш, халқаро миқиёсидаги анжуман ва семинар-тренингларда мунтазам қатнашиш масалалари юзасидан икки томонлама меморандум имзолашга келишиб олинди.
Бизнинг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларимиз!
WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок | Ёутубе