Халқаро ҳамкорликда янги қадам!

Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази ҳамда Кореянинг ОРВИК Ко., Лтд компанияси ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди. Томонлар озуқабоп экинлар етиштириш, замонавий омихта ем ишлаб чиқариш, сунъий интеллектга асосланган агротехнологияларни жорий этиш ва мармар гўшт етиштириш бўйича қўшма лойиҳани бошлайди.
Дастлабки босқичда озуқа технологияларини синовдан ўтказиш, интеллектуал мониторинг тизимларини жорий этиш ва мутахассислар учун тренинглар ташкил этилади.
Кореялик ҳамкорлар бу ҳамкорлик Ўзбекистон аграр соҳасидаги ислоҳотлар ва инновацияларга бўлган ишонч ортиб бораётганини таъкидлади.
Мавзу ҳақида “Ўзбекистон 24” телеканали “Факт 24” дастури орқали лавҳа эфирга узатилди.
Миллий марказнинг расмий саҳифаларини кузатиб боринг.
WЕБ | Телеграм | Инстаграм | Факебоок | Ёутубе