Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

ХАЛҚАРО ҲАМКОРЛИКНИНГ АМАЛИЙ НАТИЖАЛАРИ

ХАЛҚАРО ҲАМКОРЛИКНИНГ АМАЛИЙ НАТИЖАЛАРИ
Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази томонидан 2024-йилда халқаро ҳамкорлик алоқалари мустаҳкамланди. Миллий марказнинг Хитой, Жанубий Корея, Россия, Беларус, Германия, Туркия ва бошқа бир қатор давлатлар билан амалга оширилган ишлари янги босқичга кўтарилди. Таркибида кристаллари мавжуд бўлган саноатда шакар ишлаб чиқариш имконини берувчи жўхорининг (Соргҳум Л.) 1 нави уруғликлари олиб келиниб, республикамизнинг 4 та минтақасида синовдан ўтказилди. Тупроқ-иқлимига мос етиштириш агротехнологияси ишлаб чиқиш бўйича илмий-тадқиқотлар олиб борилмоқда; Академик М.Мирзаев номидаги Боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институти ҳамда Беларус Республикасининг “Ягодка” фермер хўжалиги билан ҳамкорликда 35 минг туб “Голубика” кўчатлари олиб келиниб, 10 гектар майдонга экилиб, иқлимлаштирилди; Шолининг ресурс тежамкор хорижий навлар ва линияларни синовдан ўтказиш ва танлаш бўйича Филиппиндаги Халқаро шоличилик илмий-тадқиқот институти билан ўзаро ҳамкорлик амалга оширилмоқда. Мақсад— қурғоқчилик ва стресс омилларга чидамли шоли навларини кўпайтириш. Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази ҳамда Россия Федерациясининг “ЭКОНО-ТЕХ” компанияси ўзаро ҳамкорлик доирасида саноатбоп "Гуар" ўсимлигини Ўзбекистонда етиштириш юзасидан илмий-тадқиқот олиб бормоқда. Миллий марказнинг расмий саҳифаларига обуна бўлинг! WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок |▶ Ёутубе

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.