Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

Халқаро картошкачилик маркази билан ҳамкорликда картошка селексияси янада ривожлантирилади

Халқаро картошкачилик маркази билан ҳамкорликда картошка селексияси янада ривожлантирилади
Қурғоқчилик минтақаларда қишлоқ хўжалиги тадқиқотлари халқаро маркази (ИКАРДА) ва Халқаро картошкачилик маркази (КИП) ташаббуси билан “Заифликдан бардошлиликгача” шиори остида: қишлоқ хўжалигини барқарор ривожлантириш, иқлим ўзгаришларида аграр соҳада озиқ-овқат ишлаб чиқаришни тизимли ташкил этиш, қишлоқ жойларида аҳоли турмуш тарзини янада яхшилашга қаратилган давра суҳбати ташкил этилди. Мазкур тадбирда Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий-тадқиқот институти вакиллари ҳам қатнашди. Халқаро картошкачилик марказининг ҳудудий координатори Вахтанг Мшвидобадзе институт билан картошка селексияси бўйича узоқ йиллардан буён ҳамкорликда самарали тадқиқотлар олиб борилганлигини таъкидлаб, эндиликда уни янада ривожлантириш ва бирламчи уруғчилик ташкил этиш бўйича дастлабки ташкилий ишлар бошлаб юборилганлиги маълум қилди. АКИС УЗБЕКИСТАН

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.