Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

Халқаро конференсия

Халқаро конференсия
Айни дақиқаларда Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази тизимидаги Ўсимликлар генетик ресурслари илмий-тадқиқот институтида "Иқлимнинг давом этаётган ўзгариши шароитида озиқ-овқат хавфсизлигига эришиш учун агробиологик хилма-хилликни ўрганиш, сақлаш ва барқарор фойдаланиш муаммолари" мавзусида халқаро конференсия бўлиб ўтмоқда. Анжуманда сенаторлар, депутатлар, мамлакатимиз аграр соҳаси олимлари билан бир қаторда Хитой, Ҳиндистон, Венгрия, Полша, Озарбайжон ва Қозоғистондан ҳам соҳа олимлари иштирок этмоқда. Анжуманни Ўсимликлар генетик ресурслари илмий-тадқиқот институти директори Сафар Алиқулов кириш сўзи билан очди. Шундан сўнг Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази бош директорининг биринчи ўринбосари-ижрочи директор, профессор Шуҳрат Тешаев анжуман иштирокчиларини қутлаб, муҳокама марказига олиб чиқилган мавзунинг нақадар муҳим аҳамият касб этиши ҳақида тўхталди. Анжуман давом этяпти.

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.