Халқаро конференсия

Хабар бериб бораётганимиздек, Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази тизимидаги Генетик ресурслар илмий-тадқиқот институтида "Иқлимнинг давом этаётган ўзгариши шароитида озиқ-овқат хавфсизлигига эришиш учун агробиологик хилма-хилликни ўрганиш, сақлаш ва барқарор фойдаланиш муаммолари" мавзусида халқаро конференсия бўлиб ўтмоқда.
Анжуманда аграр соҳа олимлари томонидан иқлим ўзгариш жараёнлари, қурғоқчилик ва шўрланишга чидамли навлар ҳамда янги агротехнологияларни яратиш борасида марузалар қилинмоқда.
Анжуманда Озарбайжон Генетие ресурслар институти Миллий генбанки мудири С. Мамадова ҳам ўз марузаси билан иштирок этди.
Марузачи ўз сўзида озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш инсоният олдидаги энг глобал масалалардан бири эканлиги, бу эса аграр соҳа олимлари зиммасига улкан масъулият юклаши тўғрисида фикр билдирди.
Халқаро анжуман қизғин давом этмоқда. Тафсилотларни расмий каналимизда кузатиб боринг.