Халқаро лойиҳа доирасида амалий тренинг ташкил этилди

Бугун академик М. Мирзаев номидаги Боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институтида Халқаро Савдо Маркази (ИТК) томонидан амалга оширилаётган лойиҳа доирасида амалий тренинг ўтказилди.
Тадбир давомида иштирокчилар қуритилган ўрик, олхўри ва узумни қайта ишлаш технологиялари, маҳсулот сифатини назорат қилиш ҳамда озиқ-овқат хавфсизлиги талаблари бўйича амалий билим ва кўникмаларга эга бўлдилар.
Тренинг Тошкент давлат аграр университети вакили, қишлоқ хўжалиги фанлари номзоди Мусурмон Очилов томонидан Халқаро Савдо Маркази методологияси асосида олиб борилди.
Тадбир якунида экспортбоп маҳсулот тайёрлаш, замонавий қайта ишлаш жараёнларини жорий этиш ҳамда халқаро бозор талабларига мос ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш бўйича тавсиялар берилди.
Бизни кузатишда давом этинг!
WЕБ САЙТ ТЕЛЕГРАМ ИНСТАГРАМ ФАКЕБООК ЁУТУБЕ