Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

Халқаро пахта бўйича Маслаҳат кенгашининг 82-ялпи мажлиси” ўз ишини якунлади

Халқаро пахта бўйича Маслаҳат кенгашининг 82-ялпи мажлиси” ўз ишини якунлади
Мамлакатимиз қишлоқ хўжалигида, хусусан, пахта етиштириш ва уни қайта ишлашда изчил ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Пахта етиштиришда давлат буюртмаси бекор қилиниб, эркин бозор тамойилларига ўтилди. Кластер тизими босқичма-босқич ривожлантириб борилмоқда. 30-сентябрдан 3-октябргача давом этган“Халқаро пахта бўйича Маслаҳат кенгашининг 82-ялпи мажлиси” мана шу ислоҳотларнинг самараси ўлароқ ташкил этилди. Тадбирда бир қатор пленар сессиялар ташкил этилди. Уларда глобал иқлим ўзгариши шароитида пахтачилик секторидаги мавжуд ҳамда кутилаётган муаммолар юзасидан қатор таклифлар бериб ўтилди. Шунингдек, пахта етиштирувчи давлатларда пахтачилик ва тўқимачилик саноати соҳасидаги тадқиқотларда эришилаётган сўнгги ютуқлар, ўзаро тажриба алмашиш ва ғўза етиштиришда глобал иқлим ўзгариши ҳамда минтақавий муаммолар муҳокамаси ҳамда ечимлари бўйича аниқ таклифлар ишлаб чиқилди. Бундан ташқари,  пахтачилик соҳасида жаҳонда эришилган сўнгги ютуқлар, соҳада жорий этилаётган илғор технологиялар олимлар томонидан тақдимотлар орқали халқаро пахтачилик ҳамжамиятига таништирилди. Тадбирнинг ёпилиш маросимида қишлоқ хўжалиги вазири Иброҳим Абдураҳмонов ҳамда бир қатор иштирокчи давлат вакиллари мазкур ялпи мажлис давомида кўтарилган масала ва ундан кутилаётган натижа, келишувлар, таклиф ва ташаббуслари билан ўртоқлашди. ▶Бинобарин, вазир Иброҳим Абдураҳмонов ўз нутқи давомида ушбу тадбирни юртимизда ўтказилаётгани биз учун катта имкониятлигини ҳамда сўнгги йилларда пахтачилик соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар самараси эканлигини айтиб ўтди. Бундан ташқари, пленар сессиялар давомида пахта секторидаги муаммоларга ечим топиш борасида иштирокчи давлатларнинг таклифлари жуда ҳам муҳим восита бўлиб хизмат қилиши таъкидланди. Ўз навбатида, вазир пахтачилик соҳаси Ўзбекистон учун жуда ҳам муҳим аҳамият касб этишини, бугунги тадбир эса, янгича давр бошланаётганидан дарак эканлигини таъкидлаб ўтди. Вазир нутқи сўнгида тадбирда қатнашган барча давлат вакилларига иштироки учун ўз миннатдорчилигини билдириб ўтган ҳолда, тадбир давомида берилган таклифларни юртимизда қўллаш борасида барча имкониятларни ишга солинишини таъкидлаб ўтди. Айтиш керак, ушбу тадбир давомида иқлим ўзгариши, сувдан фойдаланиш ва пахта етиштиришда зараркунандаларга қарши кураш каби масалалар бўйича умумий мунозаралар орқали экспертлар билан биргаликда маҳаллий шароитга мослаштирилган ечимлар ишлаб чиқилди. Бундан ташқари, пахта тозалаш ва тўқимачилик маҳсулотларини қайта ишлаш соҳасидаги инновациялар билан танишилди. Шунингдек, пахтачиликда халқаро стандартларни қабул қилиш, пахта сектори ҳақида хабардорликни ошириш ва пахта хомашёси ва тайёр тўқимачилик маҳсулотлари учун янги бозорларга йўл очиш масалалари борасида таклифлар тингланди. Wебсите Телеграм Факебоок ЁуТубе Инстаграм

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.