Халқаро тажриба ва илмий ёндашув пахтачилик ривожида муҳим аҳамиятга эга

Хабар бериб бораётганимиздек, айни дақиқаларда Тошкент шаҳридаги “Интернатионал Ҳотел Ташкент” меҳмонхонасида "Халқаро пахта бўйича Маслаҳат қўмитасининг 82-ялпи мажлиси" бўлиб ўтмоқда.
Тадбирда сўзга чиққан Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири Иброҳим Абдураҳмонов тадбирга келган барча иштирокчиларга ўз миннатдорчилигини билдириб ўтди.
Вазир бугунги кунда мамлакатимизда пахтачилик йўналишида амалга оширилаётган кенг миқёсдаги ислоҳотларни қайд этар экан, кластер хўжаликларининг ташкил қилинганлигини, хусусан, айни дамда 1148 дан ортиқ кластерлар фаолият юритаётганлигини, бу эса, аграр соҳада ҳам хусусий сектор ривожланишига туртки бўлганини таъкидлаб ўтди.
Бинобарин, Пахтачилик кенгашининг вазифаси ҳамда ўзбек пахтачилигида илмий ёндашув асосида маҳаллий ва хорижий пахта навларини етиштириш истиқболлари қайд этиб ўтилди.
Шунингдек, пахтачиликда олимлар ва фермерлар ўртасида интеграциялашув йўлга қўйилганлиги, бу ёндашув орқали ҳосилдорлик сўнгги 7 йилда сезиларли даражада ошгани таъкидлаб ўтилди.
Wебсите Телеграм Факебоок ЁуТубе Инстаграм