Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb
Янгиликлар

“Халқаро талабалар куни” — илм, ижод ва ҳосил бир маконда!

“Халқаро талабалар куни” — илм, ижод ва ҳосил бир маконда!

Бугун, 17-ноябр — Халқаро талабалар куни. Шу муносабат билан Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университетида анъанавий “Ҳосил байрами” бўлиб ўтмоқда.

Ушбу ёрқин ва ижодий тадбирда "Ўсимликлар генетик ресурслари илмий-тадқиқот институти" докторантлари ҳам институт олимларининг илмий ишланмалари, истиқболли нав намуналари ва замонавий селексия ёндашувлари билан муносиб иштирок этмоқда.

Институт стендида талабалар ва меҳмонлар:
– мевали ва сабзавот экинларининг генетик хилма-хиллигини;
– иқлимга мослаштирилган навлар имкониятларини;
– инновацион селексия ва генетик ресурсларни бошқариш бўйича янги ишланмаларни кўришлари, шунингдек мутахассислар билан бевосита суҳбатлашишлари мумкин.

Талабалар учун бу — нафақат байрам, балки илм ва амалиётнинг бир саҳифада учрашган лаҳзаси. Ҳосил мўл ва ранг-баранг, билим эса чексиз!

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.