Халқаро "Узум сайли" фестивали доирасида Италия виночилик уюшмаси раҳбари Леонардо Коммучи, “Марчеси Фрескобалди" Инновация ва виночилик бозори маданияти компанияси вакили Симоне Фаббри,…

Сербия, Россия, Корея, Сингапур, Беларус, Грузия, Озарбайжон каби 30 дан ортиқ давлатлардан олимлар, экспертлар ва соҳанинг йирик намоёндалари иштирок этишмоқда.
Фестивал Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Инвестиция, саноат ва савдо вазирлиги, вилоятлар ҳокимликлари, Ўзбекистон фермерлар уюшмаси ҳамкорлигида ўтказилмоқда.
Бундан ташқари фестивалда хорижий давлатларнинг Ўзбекистондаги элчихоналари ва дипломатик ваколатхоналаридан вакиллар ҳам иштирок этмоқда.
Айни дамда "Ўзбекистонда узумчилик: инновацион ёндашув ва агротехнологияларни қўллашнинг замонавий усуллари" мавзусидаги илмий-амалий конференсиясининг иккинчи қисми бошланди. Унда бир қатор хорижий ҳамда маҳаллий экспертлар ўз марузалари билан чиқишлар қилмоқда.
Айтиш керак, 2023-йилда 100 мингдан ортиқ маҳаллий ҳамда 1 000 дан ортиқ хорижий сайёҳлар ташриф буюрган. Бу йилги фестивалга 150 минг нафарга яқин маҳаллий ҳамда 3 мингга яқин хорижий сайёҳлар ташриф буюриши кутилмоқда. Фестивал доирасида танлов ташкил этилади. Унда вилоятлар ҳамда туман-шаҳарлар ўртасида учта ўрин соҳиблари пул мукофоти билан, 10 та номинация эгалари эса икки камерали музлатгич билан тақдирланади.
Wебсите Телеграм Факебоок ЁуТубе Инстаграм