Халқаро "Узум сайли" фестивалига оз қолди!

Бугун Ўзбекистон ҳар жабҳада дунё нигоҳини ўзига қаратиб турибди. Қадрият, урф-одатларимиздан ташқари хуштаъм меваларимизга ҳам бугун қизиқиш катта. Боғларимизда етиштирилаётган экинлар сифат кўрсатгичи борасида доим пешқадам.
Шу сабабли ҳам хорижлик меҳмонларнинг юртимизга ташрифи тобора кўпаймоқда. Шу йилнинг 23-24-август кунлари Тошкент вилояти, Паркент туманида ташкил этилаётган "Узум сайли" халқаро фестивалига ҳам ташриф буюрувчилар сони кўп бўлиши кутилмоқда.
Ушбу фестивал мамлакатимизнинг туризм салоҳиятини намойиш этиш, қадимий узумчилик, виночилик тажрибаси, боғдорчилик маҳсулотларининг ноёб турлари ва навларини кенг оммалаштиришга қаратилган.
Унда энг сара узум навлари ва қишлоқ хўжалиги ярмаркалари, вино саноатининг халқаро бренд компаниялари кўргазмалари, халқаро илмий-амалий конференсия ва анжуманлар, хорижий ва маҳаллий етакчи мутахассисларнинг маҳорат дарслари ташкил этилиши кўзда тутилган.
Шунингдек, фестивалда эстрада юлдузлари иштирокидаги катта гала консерт дастури ҳам намойиш этилиши режалаштирилган. Сиз ҳам ушбу тадбирда фаол иштирок этинг.
Узум сайлига марҳамат!
Wебсите Телеграм Факебоок ЁуТубе Инстаграм