Халқаро Ер куни доирасида ер деградациясига қарши кураш бўйича инновацион ёндашувлар муҳокама қилинди

2025-йил 22-апрел куни — Халқаро Ер куни муносабати билан Тошкент шаҳридаги Ҳятт Регенкй меҳмонхонасида “Ерлар деградациясига қарши курашишнинг интенсив ва инновацион ечимлари, ер ресурсларидан фойдаланишни рақамлаштириш” мавзусида халқаро илмий-амалий анжуман бўлиб ўтди.
Анжуманда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати, Қонунчилик палатаси, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, “Ўздаверлойиҳа” институти, ТИҚХММИ Миллий тадқиқот университети, шунингдек, бир қатор маҳаллий ва халқаро ташкилотлар вакиллари иштирок этди.
Wебсите Телеграм Факебоок ЁуТубе Инстаграм