Халқаро_алоқалар

#Генофонд
#Генбанк
Халқаро ҳамкорликнинг янги босқичи: Ўзбекистон олимлари Нидерландияда илғор тажрибаларни ўрганмоқда
Ўсимликлар генетик ресурслари илмий-тадқиқот институти директори З. Зияев ҳамда бўлим мудирлари Ҳ.Хасанов, О.Тураевлар бошчилигидаги делегация Нидерландияда хизмат сафарида бўлиб, аграр таълим ва инновациялар бўйича жаҳон етакчиси саналган Вагенинген университети ва тадқиқот маркази (Wагенинген Университй & Ресеарч, WУР) фаолияти билан яқиндан танишдилар.
Ташриф давомида асосий эътибор миллий генбанк тизимини модернизация қилиш, генетик ресурсларни халқаро стандартлар асосида бошқариш, уруғчиликни рақамлаштириш ва иқлим ўзгаришига чидамли навлар яратиш бўйича илғор тажрибаларни ўрганишга қаратилди.
Делегация WУР қошидаги Ўсимликлар генетик ресурслари маркази (КГН) фаолиятини ўрганди. Мазкур марказ генбанк бошқаруви бўйича ИСО 9001 халқаро сифат стандартини қўлга киритган дунёдаги илк генбанк сифатида алоҳида эътироф этилади. Ташриф давомида:
— уруғларни замонавий шароитда сақлаш;
— генетик ресурсларни рақамли кодлаш ва паспортлаштириш;
— генетик хариталаш, маркерларга асосланган селексия (МАС), КРИСПР-Кас каби илғор геном технологиялари;
— смарт иссиқхоналар, уруғларни регенерация қилиш ва уларнинг ҳаётий хусусиятларини тиклаш;
— ноёб намуналарни криосақлаш технологиялари бўйича тажриба алмашилди.
Шунингдек, институт вакиллари Нидерландиянинг машҳур “Сеед Валлей” ҳудудида бўлиб, Энза Заден, СеедНЛ, Плантум каби халқаро компаниялар фаолияти билан ҳам танишдилар. Учрашувларда уруғчилик компаниялари билан ҳамкорликни ривожлантириш, тажриба алмашиш ва истиқболдаги қўшма ташаббуслар юзасидан муҳим музокаралар олиб борилди
Ушбу ташриф Ўсимликлар генетик ресурслари илмий-тадқиқот институти учун халқаро ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқиб, Ўзбекистонда замонавий, рақамлаштирилган ва халқаро даражада тан олинадиган Миллий генбанк тизимини шакллантириш, маҳаллий генофондни ишончли сақлаш ҳамда қурғоқчилик ва шўрланишга чидамли навлар яратиш йўлидаги муҳим амалий қадам бўлди.
БИЗНИ КУЗАТИШДА ДАВОМ ЭТИНГ!
ЎГРИТИ ахборот хизмати
Телеграм Инстаграм
Факебоок ЁуТубе WЕБ