халқаро_анжуман

ШОЛИ ИЛМИНИНГ ОСИЁЛИК БИЛИМДОНЛАРИ ТОШКЕНТДА ЖАМ БЎЛДИ
Аввал хабар берганимиздек бугун, пойтахтимизда “ШОЛИ ВА ДУККАКЛИ ДОН ЭКИНЛАРИ СЕЛЕКСИЯСИ, УРУҒЧИЛИГИ ҲАМДА ЕТИШТИРИШ АГРОТЕХНОЛОГИЯЛАРИНИ ИЛМИЙ-АМАЛИЙ АСОСЛАРИ” мавзусида халқаро илмий-амалий анжуман ўз фаолиятини бошлади.
⌛ Анжуманда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги масъуллари, халқаро ташкилотлар, шоличилик ривожланган 20 га яқин хорижий мамлакатлар вакиллари, соҳа олимлари ва оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этмоқда.
Таъкидлаш керакки, ушбу халқаро анжуман соҳа олимларига шоличиликдаги долзарб масалаларни ечими борасидаги илмий қарашлари ва назарияларини муҳокама қилиш учун қулай платформа вазифасини бажармоқда. Шу боис, конференсиянинг биринчи куни қизғин руҳда ўтди. Иштирокчилар шоличиликдаги энг долзарб масалаларнинг ечимлари тўғрисида қизиқарли маърузалар қилди ва фикр-мулоҳазалар билдирилди.
Халқаро анжуманнинг биринчи куни тафсилотлари оммавий ахборот воситалари томонидан кенг ёритилмоқда, Жумладан, Ўзбекистон Миллий Ахборот агентлиги томонидан ҳам лавҳа эълон қилинди. Лавҳани ушбу ҳавола орқали тамоша қилишингиз мумкин.