Халқаро_ҳамкорлик

Аграр илмий салоҳиятни оширишда Нидерландия олимлари билан ҳамкорлик кенгаймоқда
Шу кунларда Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази ҳамда академик М. Мирзаев номидаги Боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институти раҳбарияти ҳамда лаборатория мутахассисларидан иборат делегация Нидерландияда хизмат сафарида бўлиб турибди.
Делегация аъзолари Wагенинген Университй & Ресеарч тизимидаги УНИФАРМ ҳамда ФРК Рандwижк Фруит Ресеарч Кентре каби етакчи илмий марказларга ташриф буюрдилар.
Ташриф доирасида қишлоқ хўжалигини рақамлаштириш, Плант Эко-Пҳенотйпинг Кентер фаолияти ва унинг илмий-амалий натижалари билан яқиндан танишилди. Нидерландиянинг юқори технологик ёндашувлари, инновацион ечимлари ва тадқиқот ютуқларини ўрганиш бўйича қатор учрашув ва муҳокамалар ўтказилди.
Икки томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлаш мақсадида Ўзбекистонда ҳамкорлик меморандуми ва шартнома имзолаш бўйича келишувга эришилди. Ушбу келишув келгусида илмий-тадқиқот соҳасида тажриба алмашиш, кадрлар малакасини ошириш ва рақамли агротехнологияларни жорий этишда муҳим ҳуқуқий асос бўлади.
Мазкур ташриф Ўзбекистон аграр соҳасини модернизация қилиш ва глобал илмий инновацияларга интеграциялашув борасидаги амалий қадам сифатида алоҳида аҳамият касб этади.
Миллий марказнинг расмий саҳифаларига обуна бўлинг!
WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок |▶ Ёутубе