Халқаро_ҳамкорлик

Томчилатиб суғориш ва янги навлар – ҳамкорлик марказида
И. Жахаев номидаги Қозоғистон Шоличилик илмий-тадқиқот институти делегацияси вакиллари Миллий марказ тизимидаги Дон ва шоли илмий-ишлаб чиқариш бирлашмасига ташриф буюрди.
Ташриф давомида бирлашма директори Д. Утамбетов меҳмонларни бирлашма олимлари томонидан яратилган янги қишлоқ хўжалиги экинлари навлари ва уларни етиштиришда қўлланилаётган замонавий технологиялар билан таништирди.
Шунингдек, “Эко Орол” дастури доирасида муқобил энергия манбалари асосида, томчилатиб суғориш технологиясидан фойдаланилган ҳолда шоли етиштириш бўйича олиб борилган илмий тадқиқот ишлари намойиш этилди.
Ташриф якунида томонлар қўшма илмий лойиҳаларни ишлаб чиқиш, ёш олимлар учун стажировкалар ташкил этиш ҳамда қишлоқ хўжалиги экинларининг янги навларини яратиш бўйича ҳамкорликда илмий тадқиқот ишларини олиб боришга келишиб олдилар.
Миллий марказнинг расмий саҳифаларига обуна бўлинг!
WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок |▶ Ёутубе