Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

Халқаро_ҳамкорлик

Халқаро_ҳамкорлик
Ўзбекистон ва Қозоғистон қишлоқ хўжалиги илмий муассасалари ўртасида ҳамкорлик мустаҳкамланмоқа Миллий марказ тизимидаги Лалмикор деҳқончилик илмий-тадқиқот институти ҳамда Қозоғистон Республикаси Жанубий-ғарбий чорвачилик ва ўсимликшунослик илмий-тадқиқот институти ўртасида ҳамкорлик тўғрисидаги англашув меморандуми имзоланди. Мазкур меморандум миллий ва халқаро илмий ҳамкорликни мустаҳкамлаш, қишлоқ хўжалиги соҳасида замонавий ёндашувларни жорий этиш, шунингдек, илмий-техник салоҳиятни оширишга қаратилган. Ҳамкорлик доирасида чорвачилик ва ўсимликшунослик йўналишларида қўшма илмий тадқиқотлар олиб бориш, илғор технологияларни ишлаб чиқиш ва амалиётга татбиқ этиш, ишлаб чиқариш ҳамда қайта ишлаш жараёнларини такомиллаштириш, шунингдек, халқаро илмий-амалий анжуманлар, семинар ва форумлар ташкил этиш назарда тутилган. Ушбу ташаббус икки томонлама илмий-техник ҳамкорликни кенгайтириш, тажриба алмашиш ва инновацион ишланмаларни ривожлантириш орқали қишлоқ хўжалиги фанининг изчил тараққиётига хизмат қилади. Миллий марказнинг расмий саҳифаларига обуна бўлинг! WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок |▶ Ёутубе

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.