Халқаро_ҳамкорлик

Ўзбекистонлик олимлар Туркияда пистачиликни ривожлантириш тажрибасини ўрганмоқда
Шу кунларда Миллий марказ тизимидаги Ўсимликлар генетик ресурслари илмий-тадқиқот институти директори Зафар Зияев бошчилигидаги делегация хизмат сафари билан Туркияда бўлиб турибди. Делегация аъзолари сафар давомида Туркиянинг пистачилик ривожланган Газиантеп вилоятидаги Пистачилик илмий-тадқиқот институти фаолияти билан яқиндан танишмоқда. Улар туркиялик олимлар билан учрашиб, писта етиштириш ва қайта ишлашнинг замонавий усуллари ҳамда илмий ютуқларини ўрганмоқда.
Делегация аъзолари писта етиштирувчи ва қайта ишловчи илғор хўжаликлар фаолияти билан ҳам танишиб, мамлакатимизда бу соҳага оид янги истиқболларни муҳокама қилмоқда.
WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок |▶ Ёутубе