Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

халқаро_ҳамкорлик

халқаро_ҳамкорлик
Ўзбекистон–Хитой ҳамкорлигида “Қишлоқ хўжалигида юқори технологиялар агротехнопарки” лойиҳаси амалга оширилмоқда Бугун Миллий марказда Тошкент вилоятининг Юқори Чирчиқ туманида жойлашган Аҳмад Яссавий маҳалласи ҳудудида “Қишлоқ хўжалигида юқори технологиялар агротехнопарки” махсус саноат зонасини ташкил этиш юзасидан навбатдаги ишчи учрашув бўлиб ўтди. Унда лойиҳанинг бош режа ҳужжатини ишлаб чиқиш мақсадида ишчи гуруҳ аъзолари иштирок этди. Учрашув давомида икки томонлама фикр ва таклифлар алмашилди. Таъкидлаш жоизки, мазкур махсус саноат зонаси Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги соҳасида амалга оширилаётган биринчи инновацион лойиҳа ҳисобланади. “ЯНЛИН” халқаро қишлоқ хўжалиги компанияси агротехнопаркни фақатгина кўргазма майдони сифатида эмас, балки қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини мунтазам ишлаб чиқариш ва экспорт қилишга қаратилган замонавий саноат мажмуаси сифатида ривожлантиришни режалаштирмоқда. Айни пайтда Хитойнинг молиявий жиҳатдан барқарор ва соҳада катта тажрибага эга компанияларини лойиҳада иштирокини таминлаш ишлари бошланган. Шу билан бирга, етакчи компаниялар ва банклар билан ҳамкорликда молиялаштириш дастурлари устида ҳам иш олиб борилмоқда. Учрашув доирасида инфратузилма, муҳандислик-коммуникация тармоқлари, зарур техник жиҳозлар бўйича дастлабки маълумотлар алмашилди. Икки томонлама коммуникация тармоқларини тортиш ва муҳандислик ечимларини шакллантиришга доир амалий келишувларга эришилди. Томонлар лойиҳа доирасида амалга оширилаётган ишларга юқори баҳо бериб, мазкур агротехнопарк икки давлат ўртасидаги иқтисодий алоқаларни янада мустаҳкамлашга хизмат қилишига ишонч билдирди. Миллий марказнинг расмий саҳифаларига обуна бўлинг! WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок |▶ Ёутубе

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.