Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

халқаро_ҳамкорлик

халқаро_ҳамкорлик
Ўзбекистон делегациясининг Австралиядаги хизмат сафари: илғор тажрибалар ва инновациялар билан танишув Хабар бериб бораётганимиздек, ҳозирда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тизимидаги илмий муассасалар олимлари ва Президент ҳузуридаги Пахтачилик кенгаши аъзоларидан иборат делегация Австралияда хизмат сафарини давом эттирмоқда. Ушбу сафардан мақсад – қишлоқ хўжалиги соҳасидаги илғор тажрибаларни ўрганиш ва уларни Ўзбекистон шароитига татбиқ этиш учун янги инновацияларни ўрганишдир. Тажриба ва илм-фанга эътибор Хизмат сафари давомида делегация аъзолари Австралиянинг қишлоқ хўжалиги соҳасидаги замонавий тажрибалари ва илмий изланишлар олиб борувчи муассасалар билан яқиндан танишмоқдалар. Улар янги илмий натижалар, инновациялар ва технологияларни ўрганиб, ўзбекистонлик фермер ва олимлар учун келгусида қўлланилиши мумкин бўлган ютуқларни таҳлил қилишмоқда. КРДК – Австралия пахтачилигининг замонавий асоси Делегациянинг асосий манзилларидан бири Австралия пахтачилик саноатида муҳим ўрин тутадиган Коттон Ресеарч анд Девелопмент Корпоратион (КРДК) ташкилоти бўлди. Ушбу ташкилот Австралия ҳукумати ва фермерлар ҳамкорлигида ташкил этилган бўлиб, асосий вазифаси – пахтачилик соҳасида илмий тадқиқотлар ва ривожлантириш ишларини амалга оширишдир. Делегация раҳбари, Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази директори Шуҳрат Отажоновнинг сўзларига кўра, КРДК Австралия ҳукуматининг қишлоқ хўжалиги секторидаги энг самарали шерикликлардан бири ҳисобланади. Унинг мақсади – Австралия пахтачилик саноатини барқарор, юқори даромадли ва замонавий тармоққа айлантиришдир. Илмий сармоялар ва инновацияларга эътибор Маълум қилинишича, КРДК ҳар йили фермерлар ва ҳукумат билан биргаликда 32,13 миллион доллар миқдорида РД&Э (Ресеарч, Девелопмент, анд Эхтенсион – Тадқиқот, ривожланиш ва кенгайтириш) лойиҳаларига сармоя киритади. Бундай саъй-ҳаракатлар пахта етиштириш самарадорлигини ошириш, атроф-муҳитни ҳимоя қилиш ва замонавий технологияларни кенг жорий этишга қаратилган. Ўзбек делегацияси мақсади ва натижалари Мазкур хизмат сафари давомида Ўзбекистон олимлари ва мутахассислари КРДК томонидан жорий этилаётган технологиялар ва амалиётларни яқиндан ўрганиш имконига эга бўлдилар. Бу тажриба, ўз навбатида, Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги соҳасида янги ечимлар ва ривожланиш йўналишларини белгилашга туртки бўлади. Хизмат сафари давом этмоқда Миллий марказнинг расмий саҳифаларига обуна бўлинг! WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок |▶ Ёутубе

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.