Халқаро_ҳамкорлик

Қишлоқ хўжалигини ривожлантиришда Корея билан ҳамкорлик алоқалари кенгаймоқда
⌛ Бугун Республика агрохизматлар маркази масъуллари ва Корея озиқ-овқат ва қишлоқ ҳўжалиги вазирлиги ҳизуридаги Корея қишлоқ ҳўжалиги уюшмас делегацияси аъзолари ўртасида учрашув бўлиб ўтди.
Учрашувда томонлар аграр соҳага “ақлли” қишлоқ хўжалиги тизимини татбиқ қилиш ва иссиқхона хўжаликларида Корея тажрибаси асосида самарадорликни ошириш борасида ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилдилар.
© Делегация аъзоларининг маълум қилишича, Ўзбекистонда қишлоқ ва сув хўжалигини ривожлантиришга оид янги лойиҳа ишлаб чиқилмоқда. Томонлар мулоқот давомида ушбу лойиҳани сифатли ишлаб чиқиш юзасидан ҳам ўз фикр-мулоҳозаларини билдирдилар.
Шунингдек, делегация аъзолари Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази ҳудудида Корея Республикаси билан ҳамкорликда амалга оширилаётган лойиҳалар билан ҳам яқиндан танишдилар.
Бизнинг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларимиз!
WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок | Ёутубе