халқаро_ҳамкорлик

Ўзбекистон Тожикистонда агрохизматлар кўрсатиш тизимини ривожлантиришда яқин ҳамкор
Икки дўст давлат барча соҳалар қатори аграр соҳани ривожлантиришда ҳам яқин ҳамкорлик қилиб келмоқда. Айтиш мумкинки, жорий йилда Ўзбекистон томонидан Тожикистоннинг Сўғд вилоятида Қишлоқ хўжалигида агрохизматлар кўрсатиш (АКИС) маркази ташкил этилгани ҳам ўзаро ҳамкорликни яна бир босқичга кўтарди.
Бугун Миллий марказда Тожикистон "Қишлоқ хўжалигини рақамлаштириш ва кадрлар малакасини ошириш маркази" давлат унитар корхонаси раҳбари Асадуллозода Изатулло раҳбарлигидаги делегация билан бўлган учрашувда ҳам ҳамкорликнинг янги босқичлари муҳокама қилинди.
Миллий марказ директори Шуҳрат Отажонов самимий мулоқотда Тожикистонда Қишлоқ хўжалигида агрохизматлар кўрсатиш (АКИС) маркази фаолиятини такомиллаштириш борасида давлат томонидан берилган ваколат доирасида кўмак беришини маълум қилди.
⌛ Делегация вакиллари Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази тизимидаги агрохизматлар маркази фаолияти билан ҳам яқиндан танишди.
Ўзаро самимий ва конструктив руҳда ўтган учрашув сўнггида томонлар ҳамкорликнинг янги босқичини амалга ошириш юзасидан баённомаларни имзолашди.
Бизнинг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларимиз!
WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок | Ёутубе