Халқаро_ҳамкорлик

#ЖДИТИ
⏩ ЖАНУБИЙ ДЕҲҚОНЧИЛИК ИЛМИЙ-ТАДҚИҚОТ ИНСТИТУТИ ВА ИТАЛИЯНИНГ КРЕА ТАШКИЛОТИ ҲАМКОРЛИГИ
Айни кунларда Жанубий деҳқончилик илмий-тадқиқот институтида Италиянинг Қишлоқ хўжалиги тадқиқотлари ва иқтисодиёти кенгаши (КРЕА)нинг микробиология ва уруғчилик бўйича етакчи олимлари меҳмон бўлиб турибти.
⏩Олимлар Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳамда Европа Иттифоқи томонидан молиялаштирилаётган БМТ Тараққиёт дастури (БМТТД) билан ҳамкорликдаги “Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат секторининг “яшил иқтисодиёт”га инклюзив ўтишини қўллаб-қувватлаш ва иқлимга йўналтирилган қишлоқ хўжалиги билимлари ва инновацион тизимини ривожлантириш” (ЭУ-АГРИН) лойиҳаси доирасида ташкил этилган “Пистачилик” ва “Баҳорги буғдой” инновацион гуруҳлари фаолияти билан танишди.
Шунингдек, улар иштирокида "Замонавий уруғчилик ва иқлим ўзгаришига мослаштирилган қишлоқ хўжалигини ривожлантириш" мавзусида семинар бўлиб ўтди. Тақдимот қизғин баҳс ва мунозарага бой бўлди.
Миллий марказнинг расмий саҳифаларига обуна бўлинг!
WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок |▶ Ёутубе