Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

Халқаро_ҳамкорлик

Халқаро_ҳамкорлик
Кореянинг КИНД корпорацияси томонидан аграр соҳада янги замонавий илмий-ишлаб чиқариш инфратузилмалари молиялаштирилади Миллий марказ директори Шуҳрат Отажоновнинг Жанубий Корея Республикасидаги ташрифи давом этмоқда. Ташриф дастурига мувофиқ Кореянинг етакчи компаниялари билан учрашувлар бўлиб ўтмоқда. Шулардан бири "КИНД- Хорижий инфроструктура ва шаҳарларни ривожлантириш корпорацияси" ҳисобланади. Корпорация Кореянинг ишончли ва узоқ йиллик ҳамкорларига ўз грантларини ажратиб, лойиҳаларини амалга оширади. Миллий марказ раҳбари келгусида КИНД билан қулай инвестиция шартлари асосида қуйидаги 4 йўналишда ҳамкорликни амалга оширишни келишиб олди. Универсал уруғчилик заводини қуриш, бунда пахта, ғалла, сабзавот экинлари уруғларини сараловчи, тозаловчи ва стандартлар асосида қадоқловчи корхона қуриш; Иссиқхона ускуналари ишлаб чиқарувчи заводни қуриш; Логистика марказини ташкил этиш; Қайта тикланувчи энергия манбаси бўлган қуёш панелларини Миллий марказ ва унинг тизим ташкилотларидаги бино ва иншоотларга ўрнатиш кўзда тутилди. КИНД корпорацияси Шуҳрат Отажонов таклифларини маъқуллаб, июл ойида бўладиган Жанубий Корея Республикаси Президентининг Ўзбекистонга ташрифи дастурига ушбу ташаббусларни киритишни таъкидлади. Миллий марказнинг расмий саҳифаларига обуна бўлинг! WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок |▶ Ёутубе

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.