Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

халқаро_ҳамкорлик

халқаро_ҳамкорлик
Ўсимликлар генетик ресурслари илмий-тадқиқот институти Туркиянинг Дала экинлари Марказий ҳамда Эгей қишлоқ хўжалиги илмий-тадқиқот институтлари Миллий генбанклари билан илмий ҳамкорликни йўлга қўйди ⌛ Шу кунларда Миллий марказ тизимидаги Ўсимликлар генетик ресурслари илмий-тадқиқот институтининг 11 кишидан таркиб топган олимлари делегацияси Туркиянинг Дала экинлари Марказий ҳамда Эгей қишлоқ хўжалиги илмий-тадқиқот институтлари Миллий генбанкларида қисқа муддатли малака ошириш курсида қатнашмоқдалар. Малака оширишда Туркия давлатида ўсимликлар генетик ресурсларини кафолатли сақлаш, улардан оқилона фойдаланиш, Генбанкни бошқариш тизими ҳамда марказлашган назорати, ўсимликлар интродуксияси ва карантини, дала синовлари, уруғлар таҳлилларининг замонавий услублари ўзлаштирилмоқда. Ташриф давомида ҳар иккала институт билан ўзаро яқиндан илмий ҳаморликни кучайтириш, фундаментал, амалий ва инновасион тадқиқотлар олиб бориш борасида келишувларга эришилди. Миллий марказнинг расмий саҳифаларига обуна бўлинг! WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок |▶ Ёутубе

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.