Халқаро_ҳамкорлик

Аграр соҳани ривожлантиришда Туркия илмий муассасалари билан ҳамкорлик
Сўнгги пайтларда Миллий марказ тизимидаги илмий-тадққот институтлари ва хорижий илмий муассасалар ўртасида ҳамкорлик кўлами ортмоқда. Кўзланган мақсад, аграр соҳа илм-фанини ривожлантириш, илғор тажрибаларни мамлакатимиз қишлоқ хўжалигига татбиқ этишдир.
Шу кунларда Дон ва дуккакли экинлар илмий-тадқиқот институти диерктори, қишлоқ хўжалик фанлари доктори, профессор Равшанбек Сиддиқов раҳбарлигида бир гуруҳ олимларимиз Туркиянинг Адана вилоятида Ўртаер қишлоқ хўжалиги илмий тадқиқот институти фаолияти билан яқиндан танишмоқда.
Ташрифдан кўзланган мақсад, бошоқли, дуккакли, мойли ва озуқа экинларининг янги нав ва дурагайларини юқори маҳсулдор, абиотик ва биотик омилларга чидамли янги навларининг маркер селексияси, биотехнологияси ва “спеед бреединг” йўналишлари бўйича илмий тадқиқотларни олиб боришда ҳамкорликни йўлга қўйишдир.
Миллий марказ (АКИС) РАСМИЙ КАНАЛИ