Халқаро_ҳамкорлик

Жорий йилнинг 25-январ куни Миллий марказ директори Шуҳрат Отажонов Жанубий Корея Республикасининг уруғчиликка ихтисослашган хусусий "ГСБИО" компанияси вакилларидан иборат делегацияни қабул қилган эди.
Шундан сўнг, мазкур компания вакиллари Миллий марказ тизимидаги илмий муассасалар фаолияти билан яқиндан танишиб, уруғчиликни ривожлантиришда ҳамкорлик қилиш таклифини билдирди.
Аниқроқ айтганда, хусусий уруғчилик компанияси картошканинг дунёга машхур "Санта", "Пикассо", "Новаки", "Чубек" ва "Сумми" каби навлари микро-туганакларини Республикамизга лицензия асосида олиб кириб, ин-витро усулида кўпайтириш таклифини илгари сурди. Бунинг учун барча шарт-шароитларни яратиш, иссиқхоналарни ташкил этиш бўйича грант лойиҳалар амалга оширилиши таъкидланди.
"ГСБИО" компанияси 2008-йилдан буён картошка уруғчилиги йўналишида фаолият кўрсатади.
Миллий марказ (АКИС) РАСМИЙ КАНАЛИ