Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

Халқаро_ҳамкорлик

Халқаро_ҳамкорлик
Онлайн учрашувда илмий ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази тизимидаги Ўсимликлар генетик ресурслари илмий-тадқиқот институти ҳамда Иордания Қишлоқ хўжалиги илмий-тадқиқот маркази (НАРК) ўртасида Зоом платформаси орқали онлайн учрашув бўлиб ўтди. Учрашувда Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги масъул ходимлари, институт директори Зафар Зияев ва институт олимлари ҳамда Иордания НАРК директори Др. Кҳалед Абулаила ва Др. Кҳалдоун Ал Сане иштирок этди. Музокаралар давомида томонлар икки томонлама ҳамкорликни кенгайтириш, ўсимликлар генетик ресурсларини сақлаш ва ушбу соҳада инновацион технологияларни қўллаш борасида фикр алмашилди. Шунингдек илмий маълумотлар алмашиш, қўшма тадқиқот лойиҳаларини амалга ошириш, ёш олимлар учун илмий-тажриба дастурларини йўлга қўйиш, генофондларни барқарор бошқариш бўйича халқаро ҳамкорликни ривожлантиришга келишиб олишди. Миллий марказнинг расмий саҳифаларига обуна бўлинг! WЕБ | Телеграм | Инстаграм | Факебоок | Ёутубе

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.