Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

халқаро_ҳамкорлик

халқаро_ҳамкорлик
Қишлоқ хўжалигида юқори технологиялар агротехнопарки махсус саноат зонаси барпо этишга пойдевор қўйилди Тадбирни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Жамшид Ходжаев кириш сўзи билан очиб берди. У ўз сўзида, мазкур агротехнопаркнинг мамалакатимиз қишлоқ хўжалиги салоҳиятини оширишдаги аҳамиятини таъкидлади. Шундан сўнг, сўзга чиқганлар икки давлат ҳамкорлигида фаолияти йўлга қўйилаётган юқори технологиялар агротехнопарки соҳа илм-фанини юксалтириш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ҳосилдорлигини ошириш, сифат ва экспорт салоҳиятини кўтаришга хизмат қилишини таъкидладилар. Мазкур саноат зонасига Юқоричирчиқ туманидан жами 116,5 гектар ер майдони ажратилган бўлиб, шундан, 55,45 гектар майдонда саноат зонаси, 61,08 гектарда эса кўргазма майдонлари ташкил этилиши кўзда тутилган. Қиймати 200 млн АҚШ долларига тенг бўлган ушбу агротехнопаркда 15 дан ортиқ йўналишларда 20 дан зиёд инновацион лойиҳалар амалга оширилади. Миллий марказнинг расмий саҳифаларига обуна бўлинг! WЕБ | Телеграм | Инстаграм | Факебоок | Ёутубе

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.