Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

халқаро_ҳамкорлик

халқаро_ҳамкорлик
Ислом тараққиёт банки вакили билан учрашув Бугун Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказида Ислом тараққиёт банкининг Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат хавфсизлиги, иқтисодиёт ҳамда ижтимоий инфратузилма бўйича вакили Биола Казеем Бадмос ва марказ директори ўринбосари Ойбек Омонов ўртасида учрашув бўлиб ўтди. Суҳбат аввалида, Ойбек Омонов меҳмонга Миллий марказ ҳамда унинг тизимидаги илмий-тадқиқот институтларининг фаолияти, амалга оширилаётган лойиҳалар ва устувор йўналишлар ҳақида атрофлича маълумот берди. Учрашувда қишлоқ хўжалиги соҳасида инновацион технологияларни жорий этиш, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, экинларнинг серҳосил ва касалликларга чидамли навларни яратиш, илмий-тадқиқот институтлари салоҳиятини ошириш ҳамда халқаро тажрибани амалиётга татбиқ этиш масалалари муҳокама қилинди. Шунингдек, томонлар келгусида қишлоқ хўжалиги инновацион лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш ва уларни халқаро молиявий институтлар иштирокида амалга ошириш, илмий-тадқиқот институтлари инфратузилмасини модернизация қилиш ва замонавий лабораториялар билан жиҳозлаш йўналишларида ҳамкорликни йўлга қўйиш бўйича келишиб олдилар. Мазкур мулоқот Миллий марказ ҳамда Ислом тараққиёт банки ўртасида ўзаро ҳамкорлик алоқаларини кенгайтириш, истиқболли лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш ва қишлоқ хўжалигида халқаро тажриба алмашинувини янги босқичга олиб чиқишга хизмат қилиши таъкидланди. Миллий марказнинг расмий саҳифаларига обуна бўлинг! WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок |▶ Ёутубе

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.