Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

Халқаро_конференсия

Халқаро_конференсия
Қишлоқ хўжалигини механизациялашда инновацион ечимлар муҳокама қилинди Миллий марказ тизимидаги Қишлоқ хўжалигини механизациялаш илмий-тадқиқот институтида “Юқори самарали қишлоқ хўжалик машиналарини яратиш ва техника воситаларидан фойдаланиш даражасини оширишнинг инновацион ечимлари” мавзусидаги халқаро илмий-техник конференсия бўлиб ўтди. Конференсияда хорижий ва маҳаллий мутахассислар иштирокида қишлоқ хўжалиги техникаларини модернизация қилиш, энергия тежамкор технологияларни жорий этиш, механизациялаш жараёнларини рақамлаштириш ва илғор хорижий тажрибаларни ўрганиш масалалари муҳокама қилинди. Шунингдек, институт олимлари томонидан яратилган янги турдаги қишлоқ хўжалиги машиналари ва уларнинг намуналари иштирокчиларга таништирилди. Тадбирда инновацион ишланмалар кўргазмаси ҳам ташкил этилди. Анжуман доирасида хитойлик ҳамкорлар билан учрашув бўлиб ўтди. Унда икки томонлама ҳамкорликни кенг йўлга қўйиш, янги лойиҳаларни амалга ошириш, қишлоқ хўжалигида фойдаланиладиган ресурстежамкор техникаларни яратиш бўйича келишиб олинди. Миллий марказнинг расмий саҳифаларига обуна бўлинг! WЕБ | Телеграм | Инстаграм | Факебоок | Ёутубе

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.