Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

халқаро_семинар

халқаро_семинар
Тошкентда АФАКИ дастурининг халқаро баҳолаш семинари давом этмоқда Аввал хабар берганимиздек, шу кунларда пойтахтимизда Корея Республикасининг Осиё озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ҳамкорлик ташаббуси (АФАКИ) доирасидаги РАТЕС ва Вег-Бреединг лойиҳалари бўйича халқаро баҳолаш семинари бўлиб ўтмоқда. Тадбирларда Осиёнинг 13 та давлатидан келган 58 нафар эксперт иштирок этмоқда. Бугун семинар иштирокчилари икки гуруҳга бўлинган ҳолда Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази ҳамда Марказ тизимидаги Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий-тадқиқот институтида бўлишди. Биринчу гуруҳ Миллий марказ ҳудудида Корея Республикаси билан ҳамкорликда ташкил этилган "Мева-сабзавотчиликда илғор технологиялар ўқув маркази", замонавий иссиқхоналар ҳамда Уммон Султонлиги билан ҳамкорликда фаолияти йўлга қўйилган “Атяб Интернатионал Сервикес” халқаро стандартлаш ва сертификатлаш лабораторияси фаолияти билан яқиндан танишдилар. Иштирокчиларнинг иккинчи гуруҳи эса Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий-тадқиқот институтида бўлиб, илмий муассасада олиб борилаётган тадқиқот жараёнлари ҳамда олимлар томонидан яратилган сабзавот экинларининг ресурстежамкор янги навлари билан яқиндан танишиш имконига эга бўлдилар. Институт директори Рустам Низомов меҳмонларга илмий муассасанинг мамлакатимиз аграр соҳасида фан ютуқларини амалиётга жорий этиш ва озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашдаги ўрни ҳақида батафсил маълумот берди. Миллий марказнинг расмий саҳифаларига обуна бўлинг! WЕБ | Телеграм | Инстаграм | Факебоок | Ёутубе

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.