халқаро_симпозиум

Хабарингиз бор, пойтахтда республикамизда фаолият юритиб келаётган, қишлоқ хўжалигида бир асрлик тажрибага эга бўлган энг кекса, нуроний, отахон илмий марказлардан - Пахта селексияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнилогиялари Илмий-тадқиқот институтининг юз йиллигига бағишланган халқаро симпозиум юқори савияда ўтказилмоқда.
Мазкур тадбирда сўз олган аграр соҳа фидойи мутахассис ва олимлари юртимиз иқтисодиёти юксалишида аграр тармоқда олиб борилаётган кенг кўламли амалий ислоҳотларнинг аҳамияти ҳамда истиқболли лойиҳаларни амалга оширишда яратилаётган имкониятлар, соҳа ривожида салоҳиятли кадрларни жалб қилиш, шунингдек замонавий қишлоқ хўжалигини тизимли ривожлантириш каби бир қанча муҳим вазифалар борасида ўз-фикр мулоҳазаларини мамнуният билан билдириб ўтишди.