Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

Халқаро_тажриба

Халқаро_тажриба
Дунё илм-фани ютуқларидан хабардорлик —тараққиётни тезлаштиради! Сафар қилишда хайр ва барака бўлади, дейди донолар. Бежиз эмас, албатта. Боиси сафар қилган киши ўзи учун нотаниш бўлган манзилларга боради ва янгиликлардан воқиф бўлади. Айниқса олимнинг сафар қилиши янада манфаатлидир. Чунки кўрганини ўрганиб, ўз юртида татбиқ қилади. Агар дунё илм-фани ютуқларидан бехабар қолсак, ўз қобиғимиздан чиқа олмаймиз, ривожланиш ҳам бўлмайди. Дунё илм-фани ютуқларидан хабардорлик эса тараққиётни тезлаштиради. Шу нуқтаи назардан айтганда, Миллий марказ тизимидаги илмий-тадқиқот институтларида фаолият кўрсатаётган олимлар ҳам хориж сафарларида бўлиб, дунё илм-фанидаги янгиликлар ва тажрибаларни ўрганиб келишмоқда. Миллий марказда йўлга қўйилган анъанага кўра, эндиликда хорижий илмий муассасаларда билим ва кўникмаларини бойитиш ёки тажриба орттиришга борган илмий ходимлар ўз таассуротлари билан ўртоқлашадилар, тақдимотлар ўтказишади. Бугун Миллий марказда ушбу мақсадда ташкил этилган илк давра суҳбатида Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий-тадқиқот институти лаборатория мудирлари Равза Мавлянова ва Нурбек Хушвақтов ўзларининг Италия ва Корея Республикасига амалга оширган хизмат сафарлари давомида илм-фан йўналишида танишган энг сўнгги янгиликлари хусусида маълумот беришди. Айтиш мумкинки, давра суҳбати жуда қизиқарли бўлди. Олимларимизнинг хизмат сафарларига оид тафсилотларни тез кунларда расмий саҳифаларимиз орқали видеоформатда эътиборингизга ҳавола қиламиз. Бизни кузатиб боринг! Бизнинг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларимиз! WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок |Ёутубе

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.