халқароанжуман #илмийтадқиқотлар #муаммоваечимлар

САБЗАВОТ, ПОЛИЗ ВА КАРТОШКА ЭКИНЛАРИ СЕЛЕКСИЯСИ, УРУҒЧИЛИГИ ВА МАҲСУЛОТ ЕТИШТИРИШДАГИ ДОЛЗАРБ МУАММОЛАРГА БАҒИШЛАНГАН ХАЛҚАРО АНЖУМАН БОШЛАНМОҚДА
Саноқли дақиқалардан сўнг Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий-тадқиқот институтида халқаро миқёсдаги анжуман бошланади. Унда соҳанинг етакчи олимлари, хорижий экспертлар, мутасадди ташкилот вакиллари ва йирик корхоналарнинг тажрибали мутахассислари, хуллас, сабзавотчилик ва картошкачиликка бефарқ бўлмаган инсонлар иштирок этиши мўлжалланган.
Анжуман “Сабзавот, полиз ва картошка экинлари селексияси, уруғчилиги ва маҳсулот етиштиришда долзарб илмий ва амалий муаммолар, тадқиқотлар ва уларнинг натижалари” мавзусига бағишланади. Тадбирдаги энг муҳим ҳодисалар ва қизиқарли маълумотларни кутинг.
Обуна бўлинг:
WWW /ТЕЛЕГРАМ /ФАКЕБООК
ЁУТУБЕ /ИНСТАГРАМ