Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

ХАЗОНЛАРНИ ЁҚМАНГ!

ХАЗОНЛАРНИ ЁҚМАНГ!
Барглар билан бойитилган ер енгил бўлади, у зич тупроқни пишириш кукуни кабидир ва экинларнинг илдизларига ҳаво киришини таъминлайди. Бу айниқса сув турғун бўлган жойларда ботқоқланишнинг олдини олиш учун муҳимдир. Ўрмонларда барглар асрлар давомида тўпланиб, ўсимликлар ва ҳайвонлар учун қулай муҳит яратади. Шундан келиб чиқиб, айтиш мумкинки, хазон – кераксиз чиқинди эмас, балки озиқ моддалар айланишининг муҳим бўғинидир. Дарахтдан тўкилган баргларда чувалчанглар тез кўпаяди, хазон улар учун озиқ-овқат ҳисобланади. Ўз навбатида, тупроққа органик моддалар кириб келади ва сифати яхшиланади. Кузги баргларда азот шу қадар кўпки, бу борада барг чиринди ва қўй гўнги билан ҳам беллаша олади. Шу жиҳатдан ўсимликлар учун фойдаси беназир. Хазон билан тўйинган тупроқ "баҳаво" бўлиб, ўсимликлар илдизи нафас олишини тубдан яхшилайди. Мазкур омил туфайли тупроқ қуриб кетмайди, унумдор қатлами парчаланмайди, совуқ ҳавога чидамли бўлади. Тўпланган баргларни кўмиш – энг мақбул йўл. Чунки улар экологик тизимнинг бир унсури, у табиатга қайтарилиши, она ер бағрига сингиши даркор. Миллий марказнинг расмий саҳифаларига обуна бўлинг! WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок |▶ Ёутубе

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.