Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

Хазонни ёқманг, ундан фойда олинг

Хазонни ёқманг, ундан фойда олинг
Кузнинг сўнгги кунлари. Табиат олтин рангга бурканган. Дарахтлардан узилган япроқлар ерни қоплаб, хазонрезги манзарасини ҳосил қилади. Кимдир тўкилган баргларни ёқиб, ҳавони ифлослайди, табиатга зарар етказади. Аслида эса хазон — чиқинди эмас, қимматли органик хомашё. Қишлоқ жойларда уни чорва озуқасига қўшиш мумкин. Яна бир самарали ечим — дарахт баргларидан биогумус тайёрлаш. Юқоридаги видеода академик Маҳмуд Мирзаев номидаги Боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институти Қашқадарё илмий-тажриба стансияси директорининг илмий ва инновасион ишланмалар бўйича ўринбосари Аброр Шоймуродов дарахт барг-хазонларидан биогумус тайёрлаш усули, унинг агрономик аҳамияти ҳамда тупроқ унумдорлигини оширишдаги афзалликлари ҳақида маълумот беради. Хазонни ёқманг — ундан унумли фойдаланинг! Расмий саҳифаларимизни кузатиб боринг. WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок|Ёутубе

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.