Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb
Янгиликлар

Хитой пахтачилик биоселексияси миллий лабораторияси билан танишув

Хитой пахтачилик биоселексияси миллий лабораторияси билан танишув

Аввал хабар берилгандек, (https://t.me/AKIS_milliy_markaz/10119)Qishloq хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази директори Шуҳрат Отажонов раҳбарлигидаги Ўзбекистон делегацияси шу кунларда Хитой Халқ Республикасига расмий ташриф билан бўлиб турибди. Сафар давомида делегация қатор илмий ва таълим муассасаларида учрашувлар ўтказиб, қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш бўйича музокаралар олиб бормоқда.

Ташриф доирасида делегация аъзолари Зҳенгзҳоу университетининг Қишлоқ хўжалиги тадқиқотлари институтига ташриф буюрди. Учрашув давомида Ўзбекистон ва Хитой ўртасида қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш, илмий-тадқиқот ишларини амалга ошириш ҳамда пахта етиштириш бўйича инновацион ёндашувларни татбиқ этиш масалалари муҳокама қилинди.

Маълумот учун айтиш керакки Зҳенгзҳоу университети қошидаги ушбу илмий муассасада дунёга машҳур, БТ генли ғўза навларини яратиш бўйича таниқли олим, Бутунхитой пахтачилик уюшмаси раиси, профессор доктор Ли Фугуанг фаолият юритади. У Хитой Қишлоқ хўжалиги фанлари академиясининг (КААС) Пахта тадқиқот институти (ИКР) профессори бўлиб, асосан пахта селексияси ва генетикаси соҳасида тадқиқотлар олиб боради. Унинг илмий ишлари пахта навларини янгилаш, ҳосилдорликни ошириш ҳамда экологик барқарорликни таъминлашга қаратилган. Шунингдек, доктор Ли Фугуанг халқаро анжуманлар ва лойиҳаларда фаол иштирок этиб, соҳадаги замонавий технологияларни ишлаб чиқиш ва жорий этишда катта тажрибага эга.

Делегация аъзолари профессор Ли Фугуанг раҳбарлик қилаётган лабораторияда бўлиб, генетик муҳандислик ва янги пахта навларини такомиллаштириш бўйича олиб борилаётган тадқиқотлар ҳақида тақдимотни тингладилар. Илмий учрашув давомида томонлар келгуси ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилиб, таниқли олим билан БТ генларини Ўзбекистондаги ғўза навларига ўтказиш ва бу борада ҳамкорлик қилиш бўйича келишиб олдилар.

Ушбу ташриф Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқиши ва икки томонлама алоқаларни мустаҳкамлашга хизмат қилиши кутилмоқда.

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.