Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

ХИТОЙДАН КЕЛТИРИЛГАН ЧИГИТНИНГ 1 ОЙЛИК ҲОЛАТИ

ХИТОЙДАН КЕЛТИРИЛГАН ЧИГИТНИНГ 1 ОЙЛИК ҲОЛАТИ
Республика Пахтачилик кенгаши аъзолари Тошкент вилояти Бекобод тумани “Янги ҳаёт” фермер хўжалиги дала майдонларига 05.04.2024 куни экилган чигитнинг бир ойлик ҳолати билан танишди. Ғўза уруғи механика ёрдамида инновацион усулда қўшқатор қилиб экилган бўлиб, ёввойи ўтлар ўсмаслиги учун кимёвий препарат қўлланган ва полетилен қоплама остига экилган. “Янги ҳаёт” фермер хўжалиги агрономи Хитойлик мутахассис ҲИ ЧАН маълум қилишича, бу қўшқатор усулда экиш натижасида ҳар бир гектарга 25 кг.дан чигит сарфланган, одатда, маҳаллий навни анъанавий бир қатор усулда экишда гектарига 30-35 кг уруғ сарф қилинади. Фермер хўжалиги агрономининг маълум қилишича, Чжунтай А2 Бекобод туманида ерга қадалган маҳаллий чигитлардан 10 кун ўтиб экилган бўлсада, айни пайтда уларга тенглашиб олган. Ушбу нав юртимизда илк бор тажриба сифатида экилган бўлиб, унинг устунлик жиҳати ердан унумли фойдаланиш ва юқори ҳосил олиш имконини беради. Тажриба кутилган натижани берса, келгуси йилдан Чжунтай А2 нави республиканинг бошқа ҳудудларида ҳам етиштирилиши мақсад қилинган. Миллий марказнинг расмий саҳифаларига обуна бўлинг! WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок |▶ Ёутубе

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.