Хитойлик мутахассис Самарқанддаги “Хинлу Зао-78” чигит навининг ўсиш жараёнини кўздан кечирди

Самарқанд вилоятининг Пахтачи, Нарпай ва Каттақўрғон туманларининг хориждан келтирилган Хинлу Зао-78 ғўза нави экилган майдонларида Хитойдан келган Мутахасис жаноб Ву Жианг Жун, Уруғчиликни ривожлантириш маркази Самарқанд вилоят бошқармаси бошлиғи Б.Сулаймонов ҳамда Уз ПИТИ Самарқанд ИЦ директори Х.Абдураҳмоновлар биргаликда кузатув ўтказишди.
⏺Биринчи манзил Пахтачи тумани "Бобоев Нурли Ерлари" фермер хўжалиги бўлди. Бу ердаги 7 гектар майдонга хорижий нав экилган бўлиб, пахта қатори оралиғи 60 схемада экилган ва бир метрда 12тадан 15тагача кўчат мавжуд. Пахтанинг ҳозирги ўсиш ҳолати яхши.
Кейинги манзиллар туманнинг хорижий нав экилган "Нодиржон Наврўзжон Ортиқов", Нарпай туманининг "Нарпай Умар Шер", Каттақўрғон туманининг "Жума Ҳайитов" фермер хўжаликлари бўлди. Ҳудудларда дала майдонларидаги Хитой уруғлик чигитларининг ўсиш ҳолати ўрганилди. Шундан сўнг, фермерлар билан суҳбатлашилди.
Суҳбат давомида “Нима учун ушбу навнинг ривожланиши секин?” деб савол берилди. Хитойлик мутахассиснинг сўзларга кўра, ривожланиш жараёнида Хитой чигитлари ташқи кўринишидан бироз нимжон ва ўсиши суст кўринади, шунингдек, унинг баргларининг ҳажми ҳам маҳаллий чигит навларига нисбатан майдароқ. Бу босқичда чигитнинг томири ер остига ўсиб, илдизини ерга мустаҳкам қадаб олишга уринаётган бўлади. Бир, бир ярим ойдан сўнг эса чигитллар қувватга тўлиб, жадаллик билан ривожланишни бошлайди ва маҳаллий навларга бўйлашиб олади.
Учрашув давомида мутахассислар билан фермер хўжалиги вакиллари ўртасида савол-жавоблар бўлиб ўтди. Хинлу Зао-78 навини етиштириш агротехникаси бўйича фермер хўжаликлари раҳбарларига яна зарур бўлган бошқа кўрсатма ва тавсиялар ҳам берилди.
Бизнинг ижтимоий тармоқларимизга обуна бўлинг:
WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок |▶ Ёутубе