Хитойлик мутахассислар чигитларнинг униб чиқиши ва ривожланиш жараёнини кўздан кечириш учун Бекободда бўлишди

Тошкент вилояти Бекобод туманида жойлашган “Махгреен” ва “Апк Бекобод” кластерлари дала майдонларига хитойлик мутахассислар ташриф буюрди.
Тошкент вилоятига “Тиане пластик” компанияси томонидан ХинЛуЗао 78 навли хитой чигити 35 тонна миқдорида етказиб берилган. Шу боис Хитой томонидан жаноб Ли Гуо Донг бошчилигидаги мутахассислар гуруҳи чигитларнинг униб чиқиши ва ривожланиш жараёнини кўздан кечиришди.
Айтиш жоизки, Хитой чигити маҳаллий шароитга тез мослашиб, яхши униб чиққан. Мутахассислар билан суҳбатлашган фермерлар бундан мамнун эканликларини айтишди.
Бу йил ҳудудга чигит 76 схемада яккақатор усулида экилган. Хитойлик мутахассислар келгуси йилдан ушбу навни 76 схемада қўшқатор усулида полиетилен қоплама остига экишни таклиф қилишди. Бу схемада кўчатлар сони анъанавий усулга нибатан қарийб икки баробарга кўп экилади. Шунингдек, томчилатиб суғориш технологияларини ўрнатиш ҳам муҳимлиги таъкидланди. Бу орқали сув сарфи камайиб, ҳар қандай минерал ўғитлар тўғридан-тўғри гўза илдизига берилади ва юқори ҳосилдорлик таъминланади.
Ҳосилдорлик даражасини кўпайтириш ва мутахассисларнинг малакасини ошириш мақсадида “Тиане пластик” компанияси келгусида Хитой чигитлари бўйича соҳа вакилларига республика бўйлаб хизмат кўрсатишни йўлга қўйишни режа қилмоқда.
Бизнинг ижтимоий тармоқларимизга обуна бўлинг:
WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок |▶ Ёутубе