Хитой Қишлоқ хўжалиги фанлари академияси Пахтачилик институти директори Гао Лей бошчилигидаги делегация академик М. Мирзаев номидаги Боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институтига ташриф буюрди.
Учрашув доирасида томонлар ўртасидаги ҳамкорлик алоқаларини янада ривожлантириш, боғдорчилик соҳасига инновацион ечимларни жорий этиш, шунингдек, янги истиқболли навлар бўйича қўшма илмий лойиҳаларни кенгайтириш масалалари атрофлича муҳокама қилинди. Делегация аъзолари институтнинг тарихи, анъаналари, амалдаги тадқиқот йўналишлари ва илмий ишланмалар билан яқиндан танишди.
Шунингдек, меҳмонлар институт фаолиятини акс эттирувчи махсус кўргазма билан танишиб, турли хил мева ва узум маҳсулотларини кўздан кечирдилар. Айрим маҳсулотларни татиб кўриб, уларнинг сифатини юқори баҳоладилар.





