Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

Хитойлик олимлардан иборат делегация Миллий марказда

Хитойлик олимлардан иборат делегация Миллий марказда
Миллий марказ директори Шуҳрат Отажонов Миллий ва халқаро илм-фан ташкилотлари алянси (АНСО) бошқарув директори профессор Жингҳуа Као ҳамда Хитой Касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш маркази профессори академик Георге Фу Гао билан учрашди. Дастлаб Қишлоқ хўжалиги вазирлигида бўлган делегация аъзолари икки мамкалат ўртасида илмий ҳамкорликни мустаҳкамлаш, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тизимидаги илмий муассасалар билан яқиндан танишиш мақсадида Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказига ташриф буюрди. Мулоқот давомида аграр соҳа ва таълим йўналишида ҳамкорликда олиб борилаётган лойиҳаларнинг самарадорлиги, келгусида айнан аграр соҳада янги лойиҳаларни амалга ошириш имкониятлари ҳақида сўз юритилди. Дунё миқёсида жамият ҳаётининг барча соҳаларида ютуқларга эришиш ва соҳаларни ривожлантиришда айнан илм-фан ва сунъий интеллектнинг ўрни ҳақида фикрлар ўртага ташланар экан, бу борада икки давлат олимлари ҳамкорликда улкан марраларни забт этиши мумкинлиги айтиб ўтилди. Шоличилик, пахтачилик ва мева-сабзавотчилик йўналишларида ҳамкорликни йўлга қўйиш икки томон учун ҳам манфаатли бўлиши ҳақида сўз борди. Миллий марказ раҳбари Шуҳрат Отажонов экин турларининг гибридларини яратиш, карантин, ўсимликлар ҳимояси, иммунологияси ва вирусологияси борасида олимларимиз ҳамкорликка доим тайёр эканлиги таъкидлади. ⏳Учрашув якунида делегация аъзолари Миллий марказ ҳузурида яқинда иш бошлаган "АТЯБ-ФООД ТЕЧ" лабораторияси фаолияти билан танишди. Миллий марказнинг расмий саҳифаларига обуна бўлинг! WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок |▶ Ёутубе

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.