Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

Хитойнинг Хубей университети ўзбекистонлик олимлар билан ҳамкорлик қилишга қизиқиш билдирмоқда

Хитойнинг Хубей университети ўзбекистонлик олимлар билан ҳамкорлик қилишга қизиқиш билдирмоқда
Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази директори Шуҳрат Отажонов бугун Хитойнинг Хубей университети ва Юченгхинг биотехнология компанияси вакиллари билан учрашди. Учрашув аввалида Миллий марказ раҳбари Шуҳрат Отажонов Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг мақсад ва вазифалари хусусида меҳмонларга атрофлича маълумот берди. Шундан сўнг делегация вакиллари ташрифдан мақсад, қишлоқ хўжалиги бўйича қўшма тадқиқотлар, илмий кадрлар малакасини ошириш ва қўшма семинарлар ўтказиш бўйича ҳамкорлик қилиш эканлигини маълум қилди. Томонлар учрашувдан кўзланган мақсадларни муҳокама қилар экан, Миллий марказ раҳбари ўз ваколати доирасида ҳамкорлик алоқаларини ўрнатишга тайёр эканлигини билдириб, аграр соҳа илм-фани йўналишида хитойлик ҳамкорлар билан мустаҳкам алоқалар йўлга қўйилганини таъкидлади. Бу борада Миллий марказда “Ўзбекистон-Хитой” Янлин инновацион агротехнопарки ташкил этилаётганлигини қайд этди. Хитойлик меҳмонлар ўзлари фаолият кўрсатаётган Хубей университети ҳақида батафсил маълумот бердилар. Қайд этиш керакки, Хубей университети Хубей провинсияси ҳукумати ва Хитой Таълим вазирлиги томонидан биргаликда бошқариладиган нуфузли олий таълим муассасаси саналади. 2024 йил охирига келиб Хубей университетида 1600 дан ортиқ профессор-ўқитувчилар, жумладан 1000 дан ортиқ профессор ва доцентлар фаолият кўрсатмоқда. Хубей университети 40 дан ортиқ мамлакат ва минтақаларда 150 га яқин университет ва тадқиқот институтлари билан академик алмашинув ва ҳамкорлик дастурларини йўлга қўйган. Учрашув якунида муҳокама қилинган масалалар юзасидан истиқболли қўшма режалар ишлаб чиқишга келишиб олинди. Миллий марказнинг расмий саҳифаларига обуна бўлинг! WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок |▶ Ёутубе

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.