Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

Хонадонбай лойиҳалар ва инновацион ёндашувлар: натижа ва самарадорлик

Хонадонбай лойиҳалар ва инновацион ёндашувлар: натижа ва самарадорлик
Бугун қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари Алишер Шукуров раислигида аграр соҳада амалга оширилаётган лойиҳалар самарадорлигига бағишланган йиғилиш ўтказилди. Унда вазирлик тизим ташкилотлари ҳамда илмий-тадқиқот институтлари раҳбарлари иштирок этди. Йиғилиш давомида хонадонбай лойиҳаларнинг амалдаги ҳолати, уларнинг реал натижалари ва ҳудудларда бераётган самараси атрофлича муҳокама қилинди. Шунингдек, илмий-тадқиқот институтлари фаолияти, уларнинг амалиёт билан уйғунлиги ва мавжуд имкониятларидан қай даражада фойдаланилаётгани таҳлил этилди. ойиҳаларни амалга оширишда тўғри ёндашув, пухта режалаштириш ва аниқ мақсадларнинг белгиланиши муҳим омил экани алоҳида таъкидланди. Шу билан бирга, янги ва инновацион лойиҳаларни амалиётга жорий этиш масалалари ҳам кун тартибидан ўрин олди. Муҳокамалар давомида, илм-фан ютуқлари ва замонавий технологиялар асосида ишлаб чиқилаётган ташаббуслар қишлоқ хўжалиги тармоғини янада ривожлантиришга хизмат қилиши қайд этилди. Таъкидланганидек, амалга оширилаётган барча лойиҳалар мамлакат озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, аҳоли фаровонлигини ошириш ҳамда аграр соҳанинг барқарор ривожига эришишда муҳим аҳамият касб этади. Wебсите Телеграм Факебоок ЁуТубе Инстаграм

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.